Линклар

Россия уч суриялик депортини қолдирди


Суриялик қочқинлар Внукова аэропортидан Доғистонга жўнатилган.

Суриялик қочқинлар Внукова аэропортидан Доғистонга жўнатилган.

Дамашққа депортация қилиш учун Москвага келтирилган уч нафар суриялик Махачқаълага қайта жўнатилди. Бу ҳақда "Фуқаровий кўмак" жамғармаси хабар қилди.

Алепподан қочиб келган Закариё Барри Абдалмуэм, Друби Ҳайсам ва Вафан Садаҳ Эддинлар 24 февраль куни Махачқаъладан келтирилган эди.

Жума куни эрталаб улар Внуково аэропортидан Доғистонга жўнатилган.

"Фуқаровий кўмак" суриялик уч қочқиннинг озод қилиниши ва уларга қочқинлик мақоми берилишига эришиш учун ҳаракат қилаяпти.

Суриялик бу қочқинларнинг Европа инсон ҳуқуқлари бўйича судига мурожаатидан сўнг уларнинг депортацияси тўхтатилгани айтилаяпти.

XS
SM
MD
LG