Линклар

logo-print

Тошкентга мажбуран қўнган Россия учоғи бўйича текширув бошланди


Бугун тонгги соат 05:38да Россиянинг AZUR air авиакомпаниясига қарашли Boeing-767-300 самолёти Тошкентга фавқулодда ҳолатда қўнди.

Бу ҳақда маълум қилган Россиянинг Ғарбий-Сибир транспорт прокуратураси маълумотига кўра, самолёт Москвадан Пхукетга учаётган бўлган.

Самолёт бортида 327 йўловчи ва ўнга яқин экипаж аъзолари бўлган. Уларга қўниш пайти бирор зарар етмаган.

Самолётнинг мажбуран қўниши бўйича текширув бошланган. Дастлабки тахминларга кўра, учқич двигателидаги мой миқдори кескин пастга тушиб кетгач, самолётни фавқулодда Тошкент халқаро аэропортига қўндиришга мажбур бўлишган.

AZUR air Тошкентда қолаётган йўловчиларни олиб кетиш учун иккита Boeing-757-300 самолёти жўнатишни режалаштираяпти.

XS
SM
MD
LG