Линклар

Тошкентда қизларни алдов йўли билан Туркияга фоҳишаликка жўнатиш билан шуғулланиб келган аёл қўлга олинди.

Маҳаллий матбуотнинг ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбага таяниб, хабар қилишича, пойтахтнинг Яшнобод туманида яшовчи М. Бобораҳимова деган аёл Тошкент халқаро аэропортида ҳибсга олинган.

Бобораҳимова неча қизни алдаб, фоҳишаликка жалб қилгани очиқланмаган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси, яъни одам савдоси билан шуғулланганлик айблови бўйича жиноят иши очилган.

XS
SM
MD
LG