Линклар

logo-print

Жума куни Ўзбекистон қора бозорида 1 АҚШ долларининг нархи 6700 сўмга чиқди.

Тошкент бозорларидаги саррофлар бугун бир АҚШ долларини 6650 сўмдан сотиб олиб, 6700 сўмдан сотишди.

Ўтган йилнинг баҳорида бир АҚШ долларининг қора бозордаги нархи 4000-4200 сўм атрофида бўлган ва август ойида бу кўрсаткич 4600-4700 сўмга чиққан эди.

Кузга бориб беш минг сўмлик чегарадан ўтган доллар, 2 октябрда бирданига 5500 сўмдан 6000 сўмга чиқиб кетди. Қора бозорда, тахминан бир ҳафта шу нархда ҳукм сурган доллар, яна аста-секин пастлаб 5200 сўмга тушди.

Лекин сўнгги икки ой давомида долларнинг нархи аста-секин ошиб бораяпти.

Ўзбекистонда долларнинг расмий ва қора бозордаги нархи орасида икки баравардан кўп тафовут бор.

Ўзбекистонда аҳолининг банклардан эркин валюта алмаштириш имкони йўқ. Фақат хорижга борадиган фуқароларга самолёт чиптасини кўрсатганидан сўнг ҳар кварталда бир марта 2000 АҚШ доллари миқдорида алмаштириши имкони берилган. Лекин сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар бунинг ҳам имкони бўлмаётганидан, банклар валюта сотмай қўйганидан шикоят қилмоқдалар.

XS
SM
MD
LG