Линклар

Ўзбекистон Зика вирусига қарши курашни кучайтирди


 Зика вирусининг тарқатувчиси Эдес чиқини ҳисобланади.

Зика вирусининг тарқатувчиси Эдес чиқини ҳисобланади.

Ўзбекистон ҳукумати Зика вирусининг мамлакатга кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида чегара пунктларида назоратни кузайтирди.

“Халқ сўзи” газетасининг ёзишича, Ўзбекистоннинг барча аэропортлари, темир йўл вокзаллари ва божхона ўтиш постларида Зика вирусини аниқлаш мақсадида махсус ускуна (тепловизор)лар ўрнатилган.

Ўзбекистон санитария-эпидемиология назорати бош бошқармаси мамлакат ҳудудида Зика вируси аниқланган ҳолат бўлмаганини таъкидлаган.

Зика вируси катта тезлик билан бутун дунё бўйлаб, айниқса, Жанубий Америкада тарқалмоқда. Вирус енгил касалликка чалинтирсада, микроцефалия деб аталувчи туғма касаллик билан боғлиқ бўлгани сабаб глобал миқёсда хавотирларга сабаб бўлмоқда.

Зика вируси минглаб болаларнинг ривожланмай қолган мия билан туғилишларига сабаб бўлгани айтилади. Ҳозирча унга қарши вакцина ишлаб чиқилмаган.

Зика вируси Эдес чивинининг чақиши билан юқади. Бу чивин эса Америка қитъасининг бир қатор мамлакатларида мавжуд.

XS
SM
MD
LG