Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:32

Путин ФСБни "хорижлик ғанимлар"дан огоҳ бўлишга чақирди


В.Путин
В.Путин

Россия Президенти Владимир Путин “хориждаги ғанимлар” Давлат Думаси сайловига “тайёрларлик” кўраётганидан огоҳлантирди. Бу баёнот Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари билан учрашув давомида берилди. У ҳар қандай ташқи аралашувга “адекват жавоб” қайтарилишини маълум қилди.

Россия президенти Владимир Путин Россия ФСБ коллегияси йиғилишида иштирок этиб, муҳим баёнотлар тарқатди.

"Хорижлик ғанимлар Дума сайловларига тайёрланмоқда"

У ўзининг ҳамкасбларини (В.Путин собиқ КГБ офицери-таҳр.) чет элдаги ғанимлар Россиядаги бўлажак сайловларга аралашиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

- Мен сизлар тайёрлаётган ҳужжатларни мунтазам равишда ўқиб боряпман – ҳам умумлаштирилган, ҳам якка маълумотларга кўра, афсуски, бу сайловларга, халқ тили билан айтганда, хориждаги ғанимларимиз ҳам ҳозирланмоқда. Шу сабабли ҳамма билишини истардимки, биз ўз манфаатларимиз ҳимояси йўлида қонунларимизга мувофиқ астойдил иш олиб борамиз, деди Россия етакчиси.

Путин Россия Федерациясидаги кузги сайловларга ташқи аралашув ҳолатлари мамлакат хавфсизлигига бевосита таҳдид сифатида қабул қилинишини ҳам маълум қилди.

"Ҳар қандай радикал фаолият чеклансин!"

У ФСБ ходимлари олдида “жамиятни парокандаликка учратишга қаратилган миллатчилик, ксенофоб, радикал шиорларни тарқатаётган”лар фаолиятига чек қўйиш зарурлиги тўғрисида қатъий вазифалар қўйди.

- Албатта, сайловларимиз, ички сиёсий ҳаётимизга бўлган ҳар қандай аралашув ҳаракатлари олди олиниши зарур, деди у.

"Ахборот-коммуникация хавфсизлиги куйчайтирилсин!"

Россия президенти “бу технологиялар” олдин ҳам ишлатилгани тўғрисида сўзлади. Путин сўзларига кўра, ўтган 2015 йилда Россияда 400 ортиқ хориж разведка ходимлари фаолиятига чек қўйилган, улардан 23 нафари жиноий жавобгарликка тортилган.

Путин, шунингдек, ФСБдан ахборот-коммуникация заҳираларининг ҳимоясини кучайтириш кераклиги, зеро биргина ўтган йил давомида Россиянинг расмий сайтларига 24 миллион киберҳужумлар уюштирилганини билдирди.

"Қочқинлар оқими назоратга олинсин!"

Владимир Путин ФСБ таркибига кирувчи чегарачилардан Россияга кириб келаётган ва Европага кетаётган қочқинлар оқими устидан назоратни кучайтиришни талаб қилди.

- Террорчиликка қарши кураш ва иш самарадорлигини ошириш учун хорижлик ҳамкорлар, айниқса БМТ, Шанхай ҳамкорлиги, КХШТ ташкилотлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш керак, деди Владимир Путин.

Олдинроқ президент маъмурияти бошлиғи Сергей Иванов Тергов қўмитаси, махсус хизматлар ва идораларни “Россияда парокандалик вазиятларини юзага келтириш ҳолатлари” олдини олишга чақирган эди.

Шу йилнинг январида Би-Би-Си ҳавога узатган "Путиннинг хуфя бойлиги" номли ярим соатлик кўрсатувда йиллар давомда Россия раҳбарлигини қўлдан бермай келаётган президент Владимир Путиннинг коррупциявий йўллар билан тўплаган яширинча бойлиги ҳақида ҳикоя қилинган.

АҚШ Молия вазирлиги расмийси Адам Шубин Вашингтон Путинни “коррупцияга чалинган”, деб ҳисоблашини айтган эди.

Путин матбуот котиби Дмитрий Песков журналистлар суриштируви асосида олинган бу фильмга баҳо бериб, уни “Россиядаги сайловларга тайёргарлик”, деб атаганди.

XS
SM
MD
LG