Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:29

Ўзбекистон Россия туристлари учун Туркия ва Миср ўрнини боса оладими?


Хорижлик туристлар Ўзбекистонда ҳожатхоналар камлигини танқид қилиб келадилар.
Хорижлик туристлар Ўзбекистонда ҳожатхоналар камлигини танқид қилиб келадилар.

Чет мамлакатларга саёҳат қилмоқчи бўлганлар сони 50-60 фоизга тушиб кетгани фонида Россия ўз фуқаролари учун Ўзбекистонни потенциал туризм маскани сифатида кўрмоқда.

Россия туризм индустрияси уюшмаси матбуот котиби Ирина Тюринага кўра, турларга эҳтиёжнинг кескин пасайиб кетиши иқтисодий бўҳрон ва сиëсий вазият оқибати бўлиб, россияликлар чет элга чиқиб дам олиб келишнинг арзон йўлларини изламоқда.

Айни пайтда бу Ўзбекистон туризм саноати учун янги имкониятлар очиш эҳтимолини яратади.

Ўзбекистон Россия туристлари учун Туркия ва Миср ўрнини боса оладими¸ деган савол жавобини Озодликнинг Қурултой дастурида қидирдик.

Чет мамлакатларда дам олишни уюштирувчи компаниялар фаолиятига иқтисодий бўҳрондан ташқари Россия раҳбарияти кейинги пайтларда қабул қилган қарорлар ҳам таъсир қилмоқда.

Мисрнинг Синай ярим оролида Россияга қарашли йўловчи самолёт уриб туширилганидан сўнг Мисрга ҳамда Россиснинг ҳарбий учоғи Туркия томонидан уриб туширилганидан сўнг Туркияга саёҳатларни Кремль чеклаб қўйди.

Қурултой иштирокчилари “Ўзбекистонда туризм соҳаси ҳаминқадар аҳволда бўлгани боис сайёҳлар оқими йилдан-йилга камайиб бораëтгани ва бу тизим жозибадор эмаслигини” таъкидлашди.

Шу билан бирга дастурда “Ўзбекистонда сайёҳлар кўрадиган жойлар жуда кўп, яъни потенциал катталиги“ ҳақидаги фикрлар ҳам айтишди.

“Ўзбектуризм” маълумотларига кўра, 2015 йилда Ўзбекистонга 160 мингга яқин сайёҳ келган. Сайёҳлик соҳаси мутахассислари фикрича, тарихий обидаларга бой Ўзбекистондек мамлакат учун бу жуда кичик рақамдир.

Солиштириш учун, Францияни йилига 85 миллион нафар хорижлик сайёҳ зиёрат қилади. Бу сайёҳлар ўз ташрифи давомида Францияга 60 миллиард АҚШ доллари миқдорида пул ташлаб кетишади.

Ўзбекистон Россия туристлари учун Туркия ва Миср ўрнини боса оладими?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:43:42 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG