Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:48

OzodlikOnline: Хорижликлар Тошкентни яшаш учун ëмон шаҳар деб топди. Сизчи?


Ўтган ҳафта Mercer халқаро консалтинг гуруҳи дунëнинг яшаш учун энг яхши шаҳарлари рўйхатини эълон қилди. 18-марта тузилган бу рўйхатга 230 шаҳар киритилди ва Тошкент рўйхатнинг тубига яқин жойдан – 205-поғонадан жой олди. Хорижликлар учун яшаш шароити ëмон деб топилган Тошкент ҳаëтига Сиз қандай баҳо берасиз? 29 февраль кунги жонли суҳбатимиз шу ҳақда бўлди.

Mercer гуруҳи 2016 йилги Quality of Living Survey – Яшаш сифати бўйича сўровида 230 шаҳардаги ҳаëтга баҳо берди.

Дунëнинг муҳожир мутахассислар (экспатлар) яшаш учун энг яхши шаҳри деб яна 7-марта Австрия пойтахти Вена эътироф этилган бўлса¸ энг ëмон шаҳар деб Ироқ пойтахти Бағдод топилди.

Биринчи бешликка Венадан сўнг Цюриҳ¸ Аукланд¸ Мюнхен ва Ванкувер шаҳарлари киритилган бўлса¸ рўйхат тубидан Африка шаҳарлари жой олди.

Хорижликлар учун Марказий Осиëнинг яшаш энг яхши деб баҳоланган шаҳри Олмаота бўлиб чиқди ва у умум рўйхатнинг 176-поғонасига қўйилди (Украина пойтахти Киев билан бирга). Тошкент 205¸ Ашхобод 208¸ Бишкек 210¸ Душанбе эса 214-ўринга қўйилди ва хорижликлар учун яшаш ва ишлаш шароити ëмон шаҳарлар гуруҳига киритилди.

Йирик корпорацияларга дунёнинг турли мамлакатларидаги бўлимларига ишга юбориладиган хорижлик ходимлари маошини ҳисоблашда ёрдам бериш мақсадида тузиладиган Mercer Quality of Living Survey у ëки бу шаҳардаги яшаш даражасини одамни ўзини яхши ҳис етиши учун муҳим бўлган 10 мезонга кўра белгилайди.

Булар орасида¸ ўша давлатдаги ички барқарорлик¸ жиноятчилик даражаси¸ маҳаллий ҳуқуқ тизимлари фаолияти¸ мактаб ва боғчалардаги шароит¸ соғлиқни сақлаш ва жамоатчилик транспорти аҳволи¸ бўш вақтни ўтказиш учун мавжуд имконлар¸ шаҳар мансуб давлатнинг бошқа мамлакатлар билан муносабатлари ва нарху наво каби кўрсаткичлар бор.

Ана шу мезонлар бўйича Тошкент хорижлик келиб яшаши учун уруш бўлаëтган Украина пойтахти Киев (176-ўрин)дан ҳам ëмонроқ деб топилди.

Айни пайтда¸ Ўзбекистон пойтахти Тошкент ички миграция маркази ҳисобланади ва кейинги 10 йил давомида хорижга кетолмаëтган ўзбекистонликлар талпинаëтган асосий шаҳар бўлиб қолмоқда.

Пахта монокультураси гирдобидан чиқолмаëтган Ўзбекистон вилоятларидаги ишсизлар армияси тирикчилик илинжида асосан Тошкентга интилмоқда. Расмий маълумотларга кўра¸ Ўзбекистон пойтахтида 2015 йил охирига келиб 2 миллион 400 мингга яқин одам яшаëтган бўлса¸ кузатувчилар пойтахт аҳолиси сони 4-5 миллиондан ошганини тахмин қилади.

Пойтахт пропискасининг ëпилгани¸ бу ерга келаëтган вилоятликларнинг милиция томонидан мунтазам таъқиб этилишига қарамай¸ Тошкентга келаëтганлар сони камаймаëтир.

Ўзбекистон пойтахти хорижийлар учун яшаш шароити ëмон шаҳар деб баҳоланган бир пайтда Сиз ўзингизни Тошкентда қандай ҳис қиласиз?

Mercer мезонларидан келиб чиқиб¸ Тошкентдаги шахсий хавфсизлигингиз¸ бу ердаги қулайликларни қандай баҳолайсиз?

Агар танлаш имкони берилса¸ дунëдаги қайси шаҳарда яшашни танлаган бўлардингиз?

OzodlikOnline жонли суҳбатини қуйида тинглашингиз мумкин.

Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:55:00 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG