Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:18

Нью Жерси губернатори Крис Кристи Трампни қўллаб-қувватлашини билдирди


АҚШда Нью Жерси штати губернатори Крис Кристи Республикачилар партиясидан президентликка номзод бўлиш учун кураш олиб бораётган миллиардер Доналд Трампни қўллаб чиқди.

Кристи ва Трамп сайлов пойгасида республикачилар орасида асосий рақиблар эди.

Икки ҳафта олдин Крис Кристи номзодлик учун курашни тўхтатганини билдирганди.

Ҳозирда Доналд Трамп республикачилардан номзодлик учун кураш олиб бораётган сиёсатчилар орасида етакчилик қилмоқда.

Олдинда номзодларни 1 март куни бир вақтни ўзида 10 та штатда ўтказиладиган "суперсешанба" деб аталувчи дастлабки сайловлар кутмоқда.

XS
SM
MD
LG