Линклар

logo-print

Azur Air ўз учоғининг Тошкентга фавқулодда қўнгани юзасидан изоҳ берди


Россиянинг Azur Air авиаширкатининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича раҳбари Анастасия Матюшина Boeing 757-200 экипажи 26 февраль куни учоқни Тошкентга қўндириб, тўғри қарор берганини таъкидлади.

Матюшинанинг Интерфакс агентлигига айтишича, рейсдаги 327 йўловчи жума куни бошқа учоқларда Пхукетга етказилган.

Уларга Тошкент аэропортида егулик ва ичимликлар берилган.

Москва-Пхукет йўналиши бўйича парвоз қилаётган Россия йўловчи учоғи жума куни эрталаб двигателда мойнинг камайиб кетганидан огоҳлантирувчи датчик ишлаб кетиши ортидан Тошкентга фавқулодда қўндирилган эди.

Ҳозирда Россиянинг Енисей транспорт прокуратураси ушбу холат юзасидан текширув олиб бормоқда.

XS
SM
MD
LG