Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:14

Россия Сурияда ҳаво зарбаларини тўхтатганини билдирди


Россия ҳарбий кучлари Сурияда ҳаво зарбалари беришни тўхтатган.

Бу ҳақда Россия Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи, генерал Сергей Рудской журналистларга маълум қилди.

Жаноб Рудскойга кўра, 27 февраль кунидан рус ҳарбий авиацияси Сурияда парвозларни тўхтатган.

Ўз навбатида Сурия армияси ҳам Россия ва АҚШ ўртасида эришилган сулҳ битими доирасида ўт очишни тўхтатганини билдирди.

Шундай бўлса-да, Суриядаги айрим исёнчи гуруҳлар оташкесим шартлари бузилаётганини айтишмоқда.

Жейш ал-Ислом гуруҳи вакилининг Рейтерс агентлигига билдиришича, Суриядаги ҳукумат кучлари шанба куни ҳам Дамашқ атрофларида ҳам ҳаводан ҳам ердан зарбаларни беришда давом этган.

Оташкесим бошланганидан бир неча соат ўтиб Сурия ҳукумат кучлари назорат қилиб турган Саламия шаҳрида автомобил портлагани ҳақида хабарлар олинди.

Портлаш оқибатида икки одам ҳалок бўлган. Ушбу ҳужумни ким уюштиргани ҳозирча аниқ эмас.

XS
SM
MD
LG