Линклар

Москвада Немцов ўлдирилганининг бир йиллиги муносабати билан норозилик марши ўтказилди


Россияда мухолифат тарафдорлари Борис Немцов ўлдирилганлигининг бир йиллиги муносабати билан Москвада норозилик юришини ўтказди.

Кремлнинг ашаддий танқидчиси бўлган Немцов 2015 йилнинг 27 февраль куни Москва марказида отиб ўлдирилган эди.

Москва шаҳар маъмурияти норозилик юриши қатнашчиларининг Немцов отиб кетилган кўприкдан ўтишига руҳсат бермади.

Лекин, намойишчиларга юришни шаҳарнинг бошқа қисмида ўтказиш изни берилди.

Айни пайтда АҚШнинг Россиядаги элчиси Жон Теффт 27 февраль куни Борис Немцов отиб келган жойга борди ва у ерга гулчамбар қўйди.

Россия Давлат Думаси 26 февраль куни айрим депататларнинг Немцов хотирасига бир дақиқалик сукут сақлаш ҳақидаги илтимосини рад этди.

XS
SM
MD
LG