Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:54

Иш ҳақи учун пулни кечиктирган банк мансабдорлари жавобгарликка тортилади


Ўзбекистонда Жиноят кодексига киритилган ўзгариш ва қўшимчаларга мувофиқ ташкилотларга иш ҳақи, нафақалар, стипендиялар тўлаш учун пул маблағлари беришни асоссиз кечиктирган банк мансабдорлари ёки хизматчилари жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.

Асоссиз кечиктириш деганда кассада пул бўлатуриб уларни белгиланган муддатларда бермаслик назарда тутилмоқда.

Бундай жиноят учун жазонинг энг кўп миқдори – бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш кўзда тутилган.

Айбдор икки ва ундан ортиқ шундай ҳаракатлар қилса жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.

Сўнгги ойларда Ўзбекистондаги давлат корхоналарида ишчиларга ойликлар кечикиши холлари кўпайди.

Банкларда пул йўқлиги бунга асосий сабаб экани айтилмоқда.

Сўнгги ойларда Ўзбекистон банкларида прокуратура текширувлар ўтказгани, Тошкентдаги "Асакабанк" ва бошқа молия муассасаларида молиявий қаллобликларда айбланиб бир қанча мансабдор устидан жиноят иши қўзғотилгани ҳақида Озодлик аввал хабар берган эди.

XS
SM
MD
LG