Линклар

logo-print

Эрондаги сайловда Руҳоний тарафдорлари - ислоҳотчилар олдинда бормоқда


Эрон расмийларининг 28 февраль куни маълум қилишича, мамлакатда парламент ва Экспертлар кенгашига ўтган сайловларда берилган овозларнинг 90 фоизи санаб бўлинган.

Дастлабки натижаларга кўра, президент Ҳасан Руҳонийнинг иттифоқчиси бўлган ислоҳотчилар пешқадамлик қилмоқда.

Бу галги сайловларда президент Руҳоний мамлакатдаги мўътадил ва ислоҳотчи сиёсий кучлар лидери бўлган собиқ президент Акбар Ҳошимий Рафсажоний билан бирлашди.

Экспертлар кенгаши мамлакатнинг олий руҳонийси бўлган кейинги оятуллоҳни сайлаши лозим. Шу вақтга қадар кенгашга сайланганларнинг кўпчилик қисмини ультра-консерватив уламолар ташкил қилиб келган.

26 февраль кунги сайлов Эронга қарши ғарб санкциялари олинганидан буён ўтказилган илк сайловдир ва дастлабки натижалар ультра-консерватив сиёсий гуруҳларнинг ортда қолаётганини кўрсатмоқда.

XS
SM
MD
LG