Линклар

Россиянинг Воркута шаҳри яқинидаги "Северная" шахтасида содир бўлган учинчи портлашда камида 6 одам нобуд бўлди.

Ўлганларнинг 5 нафари қутқарувчидир. Дастлабки маълумотларга кўра, қутқарув-қидирув ишлари чоғида метан қоришмаси портлаб кетган.

Шу тариқа шахтадаги қурбонлари сони 10 кишига етди. Дастлабки икки портлаш 25 февраль куни кутилмаганда ҳавога метан гази отилиши оқибатида содир бўлди.

Натижада, тоғ тошларининг бир қисми ўпирилиб тушди ва вайронлар остида ёнғин чиқди. Унда 4 киши ўлди, 9 киши жароҳатланди. Яна 26 кончининг тақдири номаълум қолмоқда. Улар билан алоқа тўлиқ узилган.

Ҳодиса муносабати билан Коми республикасида 3 кунлик мотам эълон қилинди.

XS
SM
MD
LG