Линклар

logo-print

Ленинградда ўзбекистонлик муҳожир ҳалок бўлди


Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари оғир ишларни бажарадилар.

Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари оғир ишларни бажарадилар.

Россиянинг Ленинград вилоятида Ўзбекистондан келган меҳнат муҳожири касалхонага олиб кетилаётган пайтда “Тез ёрдам” машинасида вафот этди.

Ленинград вилояти Тоснен тумани тергов қўмитасининг билдиришича, 42 ёшли ўзбек Любани шаҳридаги корхоналардан бирида электр арра билан ишлаётган пайтда оғир жароҳатлар олган. Электр арра унинг қўлини кесиб, қорнини чавақлаган. Меҳнат муҳожири тез ёрдам машинасида вафот этган.

Дастлабки текширув натижаларига кўра, ўзбекистонлик муҳожир электр арра билан ишлаш хавфсизлиги қоидаларини бузгани оқибатида мана шундай фожеа юз берган.

XS
SM
MD
LG