Линклар

Ўзбекистонда аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш тадбирлари бошланди


Ўзбекистонда 29 февралдан “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” шиори остида аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари бошланди.

Мазкур лойиҳа доирасида республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, илмий-текшириш институтлари ва тиббиёт олий таълим муассасаларининг 300 нафарга яқин етакчи олими ҳамда юксак малакали шифокорлар барча вилоятларда бўлиб, аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказади.

Кўрик пайтида хасталиклар аниқлангудек бўлса, ҳар бир бемор учун махсус даволаш ва реабилитация режалари белгиланади.

XS
SM
MD
LG