Линклар

Россия мухолифати Явлинскийни президентликка номзод сифатида кўрсатди


Григорий Явлинский.

Григорий Явлинский.

Россия мухолифатидаги “Яблоко” партияси Григорий Явлинскийни 2018 йилда ўтадиган президентлик сайловига номзод сифатида кўрсатди.

Якшанба куни “Яблоко” партияси қурултойида сўзлаган нутқида, Явлинсикй: “Одамларнинг ишончсизлиги ва апатияси-мамлакат тараққиёти учун асосий тўсиқ бўлмоқда. Бундай вазиятда бални маргиналлар бошқаради”, деб айтди.

Қурултойда сўзга чиққан сиёсатчилар Владимир Рижков ва Дмитрий Гудков Явлинскийни Россия демократик мухолифат кучларидан президентликка ягона номзод сифатида кўрсатиш таклифини киритди.

XS
SM
MD
LG