Линклар

Қирғизистонда ипотека ва бошқа турдаги кредитларни долларда бериш тақиқланди. Бундан буён мамлакатда кредитлар фақат миллий валюта билан берилади.

Қирғизистон Миллий банки бу борада 10 февраль куни қарор қабул қилган эди. Мазкур қарор 28 февралдан кучга кирди.

Аввалроқ президент Алмазбек Атамбаев Миллий банкдан аҳолининг ижтимоий жаҳатдан кам ҳимояланган қатлами долларда олган ипотека кредитларини сўмга ўгириш масаласини кўриб чиқишни илтимос қилган эди.

Бунга мамлакатда доллар курсининг бирданига 60 сўмдан 75 сўмга кўтарилиб кетиши, бунинг оқибатида долларда кредит олган фуқароларнинг хонавайрон бўла бошлагани сабаб қилиб кўрсатилган.

Миллий банк 2015 йил 1 июлигача долларда кредит олганларнинг тўловларини сўмга ўгирди. Қарздорлар бундан буён ўз кредитларини 2015 йил 1 июлигача бўлган курсда тўлайдилар. Бу даврда 1 доллар 62 сўм 14 тийинига тенг эди.

XS
SM
MD
LG