Линклар

logo-print

Воркутадаги конда ҳалок бўлганлар сони 36 кишига етди


"Северная" шахтасида қутқарув ишларини олиб бораётган қутқарувчилар.

"Северная" шахтасида қутқарув ишларини олиб бораётган қутқарувчилар.

Россиянинг Воркута шаҳри яқинидаги “Северная” шахтасида ҳалок бўлганлар сони 36 кишига етди. Шахтёрларни қутқариш бўйича уч кун давомида олиб борилган қутқарув ишлари якшанба куни конда яна метан гази портлагани оқибатида тўхтатиб қўйилди.

“Северная” кўмир конидаги авария 780 метр чуқурликда 25 февраль куни юз берган эди. Конда кутилмаганда ҳавога метан гази отилиши оқибатида портлаш содир бўлган. Шундан сўнг яна икки марта метан гази портлаган. Учинчи портлашда конда қутқарув ишларини олиб бораётган 5 қутқарувчи ҳалок бўлган. Фожеа содир бўлган куни 10 киши ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.

Ҳозирги кундя яна 26 кончининг тақдири номаълум қолмоқда. Улар билан алоқа тўлиқ узилган.

Ҳодиса муносабати билан Коми республикасида 3 кунлик мотам эълон қилинди.

XS
SM
MD
LG