Линклар

Эронда ислоҳотчилар парламент ва Экспертлар кенгаши сайловида пешқадам бўлди


Эрон президенти Ҳасан Руҳоний сайловда овоз бермоқда.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний сайловда овоз бермоқда.

Эронда 26 февраль куни ўтган парламент ва Экспертлар кенгаши сайловида амалдаги президент Ҳасан Руҳонийга иттифоқдош бўлган мўътадил ва ислоҳотчи сиёсий кучлар Теҳрон учун ажратилдган 30 ўринни эгаллаб, ғалабага эришди.

290 ўринли Эрон парламенти 8 йилга сайланади. Экспертлар кенгаши мамлакатнинг олий руҳонийси бўлган кейинги оятуллоҳ номзодини танлаб, уни парламентга тақдим этади. Шу вақтга қадар кенгашга сайланганларнинг кўпчилик қисмини ультра-консерватив уламолар ташкил қилиб келган.

26 февраль кунги сайлов Эронга қарши ғарб санкциялари олинганидан буён ўтказилган илк сайловдир ва дастлабки натижалар ультра-консерватив сиёсий гуруҳларнинг ортда қолаётганини кўрсатмоқда.

XS
SM
MD
LG