Линклар

АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида 88 марта Америка кино академиясининг олий мукофоти – Оскар ҳайкалчалари ғолибларга топширилди. Йилнинг энг яхши фильми номинациясида режиссёр Том Маккартининг "Диққат марказида" фильми Оскарга лойиқ топилди.

Оригинал сценарий совринини ҳам олган ушбу фильмда католик черковидаги педофиллар мавзуси кўтарилган.

Оскар учун номзоди беш марта қўйилиб, бирор марта бу мукофотни олишга муваффақ бўлмаган актёр Леонардо ди Каприо ниҳоят бу йил "Омон қолган" (The revenant) фильмидаги бош роли учун ушбу мукофотга лойиқ деб топилди.

"Омон қолган" фильмига Оскарнинг яна иккита мукофоти берилди. Фильм режиссёри Алехандро Инярриту энг яхши режиссёр, тасвирчи Эммануэль Любетцки энг яхши оператор деб топилди.

Режиссёр Инярриту ўтган йили "Бёрдмэн" (Birdman) фильми учун ҳам Оскар олган эди.

Оскарнинг энг яхши аёл роли учун мукофоти актриса Бри Ларсонга берилди. У "Хона" фильмидаги роли учун ушбу мукофотга лойиқ топилди.

Марк Райлэнс "Жосуслик кўприги" фильмидаги роли учун "Иккинчи пландаги энг яхши актёр" мукофотини олди.

"Иккинчи пландаги энг яхши актриса" мукофоти эса "Даниялик қиз" фильмидаги роли учун Алисия Викандерга берилди.

XS
SM
MD
LG