Линклар

Москвада 4 яшар боланинг бошини кесган самарқандлик энага ушланди


Бугун Москванинг "Октябрьское поле" метро бекатида 4 яшар болани ўлдирганликда гумонланган аёл ҳибсга олинди.

Ушбу метро бекатида бошдан оёқ қора кийинган, бошига ҳижобсимон рўмол ўраган аёл қўлида ёш боланинг кесилган бошини кўтарган ҳолда юргани хабар қилинди.

Полиция бу аёлнинг Ўзбекистон фуқароси Гулчеҳра Бобоқулова эканини маълум қилди. Ҳозирда аёл руҳий текширувдан ўтказилаётгани айтилди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда аёл Марказий Осиё халқларига хос таллафузда русча гапирганини эшитиш мумкин.

Аёл ҳибсга олиш пайти "Мен террорчиман. Мен ўзимни ўлдираман лекин сиз барчангиз жазоингизни оласиз" деган гапларни айтгани хабар қилинди.

Полиция Бобоқулова ўзи энагалик қиладиган 4 яшар боланинг бошини кесганликда айбланаётганини маълум қилди.

Хабарларга кўра, 29 февраль куни Москвадаги ёнғин чиққан квартиралардан бирида ёш боланинг бошсиз танаси топилган.

XS
SM
MD
LG