Линклар

logo-print

Пентагон ИДга қарши киберҳужумларни кучайтирмоқчи


АҚШ мудофаа вазири Эш Картер.

АҚШ мудофаа вазири Эш Картер.

Пентагондаги юқори лавозимли мулозимлар Қўшма Штатлар Сурия ва Ироқда “Исломий давлат” гуруҳига қарши киберҳужумларни кучайтираётгани, бу ҳудудга Америкадан махсус топшириқни бажарувчи бўлинмалар ташланганини айтмоқдалар.

АҚШ мудофаа вазири Эш Картерга кўра, экспертлар экстремистларнинг серверларини ишдан чиқариши ва уларни эски технологияларга қайтишга мажбур қилиши мумкин бўлган янги усуллардан фойдаланмоқда. Бу эса “Исломий давлат” гуруҳига оид янги маълумотларни қўлга киритишни осонлаштиради.

Картер Ироқда Американинг махсус ҳарбий гуруҳи ҳам фаолият олиб бораётганини қайд этди.

“Биз Ироқ ҳукумат кучларини Мўсул ишғолига ҳозирлаш учун улар билан ишлаяпмиз”, деди АҚШ мудофаа вазири.

Картерга кўра, Ироқдаги махсус гуруҳда 200, Суриядаги махсус гуруҳда эса яна 50 ҳарбий хизмат ўтамоқда.

XS
SM
MD
LG