Линклар

БМТ гуманитар карвони Суриянинг қамалда қолган шаҳрига етиб борди


Суриянинг қамалдаги шаҳарларига кетаётган гуманитар юк карвонларидан бири.

Суриянинг қамалдаги шаҳарларига кетаётган гуманитар юк карвонларидан бири.

АҚШ ва Россия иштирокида тузилган сулҳ битими кучга кирганидан сўнг БМТнинг гуманитар карвони Суриянинг қамалда қолган Маадамия шаҳрига етиб борди.

Қизил ярим ой ташкилоти маълумотларига кўра, Дамашқ жанубий-ғарбида исёнчилар назорати остида тутиб турилган бу шаҳарга кеча адёл ва тозалик ашёлари ортилган 10 та юк машинаси кириб борган.

БМТ вакиллари нисбатан осойишталикдан фойдаланган ҳолда ёрдам юкини қамалда қолган шаҳарлардаги 154 минг киши орасида тарқатишга умид қилмоқдалар.

Аввалроқ БМТ бош котиби Бан Ки Мун Сурияда 27 февралдан оташкесим кучга кирганидан сўнг зўравонлик даражаси анча пасайганини билдирганди.

Айни пайтда АҚШ мудофаа вазири Эш Картер халқаро коалиция “Исломий давлат” гуруҳига қарши курашни давом эттиришини маълум қилган. Россия ҳам эндиликда сулҳ шартлари талабига мувофиқ равишда фақат БМТ томонидан террорчи деб топилган гуруҳлар истеҳкомларини нишонга олишни ваъда қилмоқда.

XS
SM
MD
LG