Линклар

Афғон расмийси Марказий Осиёга ўтмоқчи бўлган жангарилардан баҳс этди


Хожи Муҳаммад Муҳаққиқ.

Хожи Муҳаммад Муҳаққиқ.

Афғонистон шимолидаги тоғли ҳудудларда баҳордан Марказий Осиё мамлакатларига ўтишга уринадиган жангарилар жойлашиб олган. Бу ҳақда Афғонистон ҳукуматининг юқори лавозимли расмийси Муҳаммад Муҳаққиқ Афганистан.Ру нашрига маълум қилган.

Муҳаққиққа кўра, Покистоннинг Қабилалар минтақасида жойлашган лагерларда тайёрликдан ўтган жангарилар ҳозирда Афғонистоннинг Фарёб, Бадахшон, Бағлон ва Қундуз вилоятларидаги тоғли ҳудудларда ин қурган.

“Уларнинг мақсади беқарорликни Марказий Осиёдаги мамлакатларга кўчириш ва шу мақсад билан улар мазкур мамлакатларга киришга ҳаракат қилмоқдалар”, дейди Муҳаммад Муҳаққиқ.

Унинг айтишича, Афғонистон полицияси ва армияси имкониятларининг чекланганлиги жангарилар фойдасига ишламоқда.

Муҳаққиқ бу одамлар бир миллион кишини қурол-аслаҳа билан таъминлаши ва афғон халқига қарши урушга сафарбар қилиши мумкинлигидан ташвиш билдирган.

“Жангарилар мамлакат шимолига ўрнашиб олдилар, чунки шимолий вилоятларни эгаллаб ололмаган тақдирларида ҳам келаётган баҳорда улар Марказий Осиёга ўтиб кетишга уринишлари мумкин”, деди Муҳаммад Муҳаққиқ.

XS
SM
MD
LG