Линклар

Наманганда болаларни коллежга киритиб қўйишни ваъда қилган порахўр судланди


Наманганда болаларни пора эвазига тиббиёт коллежига киритиб қўйишни ваъда қилган Эркин Жалолов ушланди.

УЗИНФОРМ агентлигининг хабар қилишича, тўрақўрғонлик бу киши аввалига мингбулоқлик М. Турдиалиевадан ўғлини 2-Наманган тиббиёт коллежига киритиб қўйиш ваъдаси билан 1000 АҚШ доллари ундирган.

Шундай ваъда билан у Бураматут қишлоғида истиқомат қилган Усмоновдан 700 доллар олган. Бу пул эвазига Жалолов Усмоновнинг жиянини Чуст тиббиёт коллежига киритиб қўйишини айтган.

Яқинларини коллежда ўқитмоқчи бўлган яна уч киши Жалоловга 1000 доллардан бергани аниқланган.

Эътиборлиси шундаки, товламачи болаларни фақат тиббиёт коллежига киритиб қўйишни ваъда қилган ва бунинг учун фақат АҚШ доллари талаб қилган.

Яқинда мазкур ҳодисалар бўйича Наманганда бўлиб ўтган суд Эркин Жалоловни 5 йилу 3 ойга озодликдан маҳрум қилган.

XS
SM
MD
LG