Линклар

logo-print

Хоразмда рухсатсиз таксичилик қилганлар 150 миллион сўмдан кўпроқ жарима тўлади


Ўзбекистон вилоятларидаги таксилар сариқ рангга бўялган, махсус белгиларга эга бўлишидан ташқари машина эгалари лизенцияга ҳам эга бўлиши лозим.

Ўзбекистон вилоятларидаги таксилар сариқ рангга бўялган, махсус белгиларга эга бўлишидан ташқари машина эгалари лизенцияга ҳам эга бўлиши лозим.

Жорий йилнинг январь ойида Хоразм вилоятида ўтказилган рейдлар чоғида лицензиясиз таксичилик билан шуғулланган 200 ҳайдовчи тутилди.

Podrobno.uz сайтининг хабар қилишича, Хоразмда 197 нафар рухсатсиз ҳайдовчидан суд органлари қарийб 154 миллион сўм жарима ундирган.

Хабарларга қараганда, ўтган йили Ўзбекистон бўйлаб лицензиясиз таксичилик қилган автотранспорт эгаларига жами 19 миллиард 600 миллион сўм жарима солинган.

Автомобиль ва дарё транспорти агентлиги маълумотига кўра, 2015 йилда республиканинг турли ҳудудларида 4614 та рейд ўтказилиб, рухсатсиз таксичилик фаолияти билан боғлиқ 28 минг 501 та ҳолат аниқланган.

XS
SM
MD
LG