Линклар

logo-print

Қирғизистон футбол федерацияси ФИФА раҳбарлигига номзоддан пора олганини рад этмоқда


Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа.

Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа.

Қирғизистон Футбол федерацияси ўз раҳбарияти ФИФА раҳбари лавозимига номзод Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифадан пора олганига оид иддаоларни рад этди.

“Бу жаҳон федерациясига раҳбар сайлаш арафасида Халифа обрўсини тўкишга қаратилган ифлос кампаниядан бошқа нарса эмасди”, деди Қирғизистон Футбол федерацияси вакиласи Наталья Угрюмова Associated Press агентлигига берган интервьюсида.

Ўтган ҳафта британиялик депутат Дамиан Коллинз палата мажлисида Шайх Салмон 2013 йили Осиё футбол конфедерацияси раҳбари сайлови олдидан Қирғизистон Футбол федерациясига пора берганига оид асосли тахминлари борлигини билдирганди. Бу депутат ўз вақтида ФИФАда ислоҳотлар ўтказиш талаби билан чиққанди.

Уч йил муқаддам Осиё футбол конфедерацияси раҳбарлигига сайловда ғалаба қозонган Шайх Салмон ҳам бу айбловларни инкор этмоқда.

Коллинз иддаоси 26 февраль куни бўлиб ўтган ФИФА раҳбарлигига сайловдан икки кун аввал янграганди. Мазкур сайловда швейцариялик Жанни Инфантино ғалаба қозонган, Шайх Салмон эса иккинчи ўринни эгаллаганди.

XS
SM
MD
LG