Линклар

Россия мусулмонлари 4 ёшли гўдакни ўлдирган энаганинг қилмишини Ислом билан боғламасликни сўрамоқда


Москвада ўзбекистонлик энага томонидан 4 ёшли болакайнинг шафқатсизларча ўлдирилиши Ислом дини билан боғланмаслиги керак. Бу ҳақда Москва Мусулмонлар диний бошқармаси раиси, Москва жомеъ масжиди бош имоми Илдар Аляутдинов томонидан тарқатилган баёнотда айтилади.

“Гап мутлақо ақли расо бўлмаган шахс устида кетаяпти, шунинг учун либос ёки қанақадир шиорларга асосланган қандайдир қилмишларни мусулмонлар ва Ислом билан боғлаш мутлақо ноўрин”, дейилади мазкур баёнотда.

Илдар Аляутдинов нобуд бўлган болакайнинг оиласига таъзия изҳор қилган ва “ҳар қандай мусулмон бу оғриқли ҳодисани шахсий фожиасидек қабул қилади”, деб ҳисоблашини қўшимча қилган.

29 февраль куни Москвадаги “Октябрьское поле” метро бекати ёнида ёш боланинг танасидан жудо қилинган калласини кўтариб, “Аллоҳу Акбар!” деб бақириб юрган қора қийимдаги аёл полиция томонидан ҳибс этилганди. Ўзбекистонлик 39 ёшли муҳожир Гулчеҳра Бобоқулова экани айтилаётган бу аёл ҳозирда суд-психиатрия экспертизасидан ўтмоқда.

XS
SM
MD
LG