Линклар

Россия раҳбарияти "Северная" шахтасидаги портлашни табиий офат деб баҳолади


Россия раҳбарияти Коми республикасидаги "Северная" шахтасида рўй берган фалокат эътиборсизлик ва йўл қўйилган камчилик оқибати эмас, табиий офат деб ҳисобламоқда.

Шимолий қутбда жойлашган шахтада 25 февраль куни рўй берган кетма-кет портлашлар натижасида ўлганлар сони 36 кишига етди. Илк портлашда тўрт кончи нобуд бўлди, 26 кончи ер остида қамалиб қолди. Уларни қутқариш учун тушган 6 қутқарувчи эса навбатдаги портлашда нобуд бўлди. Кейинги портлашда 26 кончининг ҳам ўлгани тахмин қилинмоқда.

Россия Тергов қўмитаси мамлакатда 2010 йилдан бери энг қонли фалокат, дея қайд этилган ҳодиса устидан тергов олиб бормоқда. Айни пайтда конда ишчилар ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қанчалик риоя этилгани ўрганилаётгани айтилмоқда.

Россия Бош вазири ўринбосари Аркадий Дворкович 29 февраль куни берган баёнотида дастлабки натижалар фалокат кучли оқимдаги метан газининг ҳавога отилиши оқибатида содир бўлганини кўрсатаётганини айтди.

XS
SM
MD
LG