Линклар

logo-print

Америкаликлар "Супер сешанба" сайловида президентликка номзодларни танлайди


АҚШнинг 13 штатидаги сайловчилар "Супер сешанба" деб ном олган 1 март кунги сайловларда овоз берадилар.

Бугунги праймериз сайловлари 2016 йили АҚШда бўладиган президентлик сайловида қатнашадиган номзодларни аниқлашда муҳим аҳамиятга эга.

11 та штатдаги демократлар тарафдорлари икки номзод - Ҳиллари Клинтон ва сенатор Берни Сандерсдан бирини танлаши лозим. Булар Алабама, Арканзас, Колорадо, Жоржия, Массачусетс, Миннесота, Оклахома, Теннеси, Техас, Вермонт ва Виржиния штатларидир.

Республикачилар эса бу 11 штат билан бирга Аляска ва Вайоминг штатларида 5 номзоддан бирини танлаши лозим. Сайловолди сўровлари натижасига кўра, республикачилардан номзод Доналд Трамп Техасдан бошқа барча штатларда ғалаба қозониши мумкин. Трампдан кейинги ўринда сенатор Тед Круз бормоқда. Бундан ташқари, сенатор Марко Рубио, Оҳайо штати губернатори Жош Кэйсик ва истеъфодаги нейрохирург Бен Карсонлар республикачилардан президентликка номзодлик учун курашмоқда.

XS
SM
MD
LG