Линклар

Ўзбекистон халқ артисти Ғуломжон Ëқубов мана 66 йилдан бери баҳорнинг илк кунида туғилган кунини нишонлайди. "Чодирхаёл"нинг бугунги меҳмони - Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубов ижодида баҳорий қўшиқлар кўплигини айтади.

Ҳақиқатан ҳам бугун туғилганмисиз ëки паспортга шундай ëздириб олганмисиз деб сўраганимизда, ҳофиз кулиб: "Буни онамдан сўранглар", деди.

Озодлик билан суҳбатда ҳофиз баҳорни севгани боис, барча қўшиқларида баҳорий ифор борлигини айтди:

- Баҳорни биринчи куни туғилганим боис баҳорни севаман. Ҳозир мана 28 қўшиқни яратдим. Ҳаммаси халққа ëқадиган майин баҳорий оҳангларда, - дейди ҳофиз.

Ғуломжон Ёқубов Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артистидир. “Мажнунтол” грампластинкаси 1985 йилда “Мелодия” грамёзув фирмасининг “Олтин диск” мукофотига сазовор бўлган. Ҳофиз “Дўстлик” ва“Эл-юрт ҳурмати” орденлари билан мукофотланган.

Ҳамиша ёш ва навқирон кўрингани учун олқишланган ҳофиздан "Аслида ёшингиз нечада?" деб сўрадик.

- Энди ҳозир ëшимни айтишимни нима кераги бор?! Ëш керакмасдир. Мен ҳали 30 яшар болалар билан тенгман. Ўзимни ëш ва навқирон деб биламан, - дейди ҳофиз.

Ўтган асрнинг етмишинчи йилларидан бери саҳнадан тушмай келаëтган Ғуломжон Ëқубовнинг “Тикилиб-тикилиб”, “Нилуфар”, “Ўсма қўйибди қошига”, “Ўйласам” каби қўшиқлари машҳур бўлган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG