Линклар

Афғонистон қўшинлари мамлакат шимолида Толиблар назорати кучли бўлган ҳудудлардан чиқиб кетмоқдалар.

1 март куни Ўрузгон вилояти ҳокимияти матбуот котиби Дўст Муҳаммад Ноёб 100 га яқин аскар ва полиция ходими Шаҳиди Ҳассос туманидаги назорат-ўтказиш пунктларини тарк этганини маълум қилди.

Бу туманда 29 февраль куни Толиблар билан қақшақич жанглар бўлди.

Афғонистон қўшинлари февраль ойи бошидан буён мамлакат шимолидаги бир неча туманни Толибларга бой берди.

Шимолдаги расмийлар бу ҳудудга қўшимча ҳарбий жўнатилиши кераклиги, акс ҳолда вазият янада оғирлашиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқдалар.

XS
SM
MD
LG