Линклар

logo-print

Япония жорий йилда Ўзбекистонга 566 минг доллар беғараз ёрдам кўрсатмоқчи


Япония ҳукумати Ўзбекистонга беғараз ёрдам дастури асосида11 лойиҳани амалга ошириш учун 566 минг доллар моддий ёрдам кўрсатади.

Бу борадаги шартномани 1 март куни Тошкентда Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси Фумихико Като, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари АсилбекХудоёров ва Ўзбекистон халқ таълими вазири ўринбосари Улуғбек Обрўев имзолади.

Япония молиявий кўмагидаги лойиҳалар асосан тиббиёт, халқ таълими ва ногиронларга ёрдам соҳаларига йўналтирилади. Жумладан, Япония кўмагида Тошкент, Андижон, Буҳоро, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида имконияти чекланган болаларни ўқитишга ихтисослаштирилган 6 та мактаб замонавий жиҳозлар билан таъминланади.

XS
SM
MD
LG