Линклар

Ўзбекистонда янги йўл қоидалари амал қила бошлади


Тошкент кўчаларидан бири.

Тошкент кўчаларидан бири.

Ўзбекистонда жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб янги йўл ҳаракати қоидалари амалга киритилди.

Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, янги қоидаларда фуқаролик мажбуриятини суғурта қилдирмаган ҳайдовчиларга автомобил бошқариш тақиқланади. Ҳар бир ҳайдовчи мажбурий суғуртадан ўтиши шарт бўлади.

Шунингдек, янги қоидаларда автомашиналарнинг олд қисмига теле ва видео мониторларни ўрнатиш, уларни томоша қилиш, автомашина бошқараётган пайтда ҳайдовчиларга телефон орқали гаплашиш ҳам тақиқланган. Бундан ташқари, автойўлни кесиб ўтаётган пиёдаларга ҳам мобил телефонлари орқали гаплашиш тақиқланади.

Ҳайдовчиларга машиналарга навигатор ва видеорегистраторларни ўрнатишга рухсат берилган. Янги қоидаларга кўра, мотоцикл ва мопед ҳайдовчилар кундуз куни ҳам чироқларни ёқиб юриши лозим бўлади.

Ўзбекистонда бундан аввалги йўл қоидалари 2001 йилда жорий этилган эди.

XS
SM
MD
LG