Линклар

logo-print

Ислом Каримов фуқароликдан чиқаришни мувофиқлаштириш бўйича Фармонни имзолади


Президент Ислом Каримов.

Президент Ислом Каримов.

Президент Ислом Каримов Ўзбекистон фуқаролигидан маҳрум қилиш жараёнини мувофиқлаштирувчи Фармонни имзолади.

Norma.uz нашрининг 29 февраль куни билдиришича, президент томонидан 17 февраль куни имзоланган Фармонда хориж давлатлари армиясида, хавфсизлик хизматида, полициясида, адлия ёки давлат органларида хизмат қилгани тўғрисида аниқ далиллар бўлган шахслар Ўзбекистон фуқаролигидан маҳрум қилиниши таъкидланган.

Бундан ташқари хориж давлатида доимий яшаб келган, аммо 5 йил давомида жўяли сабабларсиз консуллик рўйхатидан ўтмаган ўзбекистонликлар ҳам фуқароликдан чиқарилади. Бироқ Фармоннинг мазкур банди 16 ёшгача бўлган ўзбекистонликларга таалуқли эмас.

Фуқароликдан чиқариш масаласи фақат Ўзбекистон президенти тасарруфидадир. Шунинг учун ҳам бу жараён бир неча йилларга чўзилиши мумкин.

XS
SM
MD
LG