Линклар

logo-print

Гулчеҳра Бобоқулова 4 ёшли қизни ўлдирганини тан олгани хабар қилинди


Гулчехра Бобоқулова Москвада "Октябрьское поле" метро бекатида 4 ёшли қизнинг бошини кўтариб юрган пайт.

Гулчехра Бобоқулова Москвада "Октябрьское поле" метро бекатида 4 ёшли қизнинг бошини кўтариб юрган пайт.

Ўзбекистонлик 39 ёшли муҳожир Гулчеҳра Бобоқулова ўзи энагалик қилган 4 ёшли қизни ўлдирганини тан олди. Бу ҳақда 1 март куни Интерфакс агентлиги ҳуқуқ-тартибот тузилмаларига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, терговчилар қотилликда айбланаётган аёл билан мулоқот ўрнатишга муваффақ бўлган. Гулчеҳра Бобоқулова жиноятни қандай содир этганини воқеа жойида кўрсатиб беришга рози бўлган.

Аввалроқ терговчилар Бобоқулова психоз ҳолатида экани ва у саволларга мантиқан жавоб бера олмаётганини билдирган эдилар.

29 февраль куни Москвадаги “Октябрьское поле” метро бекати ёнида ёш боланинг танасидан жудо қилинган калласини кўтариб, “Аллоҳу Акбар!” деб бақириб юрган қора қийимдаги аёл полиция томонидан ҳибс этилганди.

Бу воқеа Россия федерал телеканаллари орқали ёритилмади. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков 1 март куни журналистларга Кремль федерал телеканалларга Гулчеҳра Бобоқулова 4 ёшли қизни ўлдиргани тўғрисида хабар тарқатмаслик бўйича кўрсатма бермаганини, бу борада федерал телеканаллар мазкур воқеани кўрсатмаслик ҳақида мустақил қарор қабул қилганини айтди.

“Бу ўринда телеканалларнинг бундай қарорига қўшилиш мумкин, чунки бу воқеа жуда даҳшатлидир”, деди Песков.

XS
SM
MD
LG