Линклар

Украина шарқидаги фуқаролар урушида 2600 аскар ҳалок бўлди


Украинадаги россияпараст исёнчи машғулот пайтида.

Украинадаги россияпараст исёнчи машғулот пайтида.

Украина шарқида фуқаролар уруши бошланган 2014 йилдан то шу кунгача 2600 ҳарбий ҳалок бўлди , 9 мингдан кўпроқ аскар яраланди.

Украина Ташқи ишлар вазирлигининг сешанба куни билдиришича, ўтган йил февралида томонлар Беларус пойтахти Минскда сулҳ битимини имзолагани қарамай, сўнгги икки ой ичида россияпараст исёнчилар битим шартларини бузиб, 2500 марта ўқ отган. Бунинг оқибатида Украина ҳукумат қўшинларининг 12 аскари ҳалок бўлди, 150 аскар яраланди.

Киев расмийлари россиялик офицерлар исёнчиларга раҳбарлик қилаётганини билдирмоқда. Украина ҳукуматидаги маълумотларга қараганда, россияпараст исёнчилар 470 танк, 870 бронетронспортёр ва бошқа қуролларга эга. Киев исёнчиларни тақиқланган кассеталаи қуроллардан фойдаланаётганликда айбламоқда.

XS
SM
MD
LG