Линклар

Москвада қизларни хўрлаган қирғиз "патриот"лари қўлга олинди


Москвадаги "Город 312" кафесида рақс тушаётган қирғиз қизлар.

Москвадаги "Город 312" кафесида рақс тушаётган қирғиз қизлар.

Москвада бошқа миллатга мансуб йигитлар билан юрган қирғизистонлик қизларни хўрлаб, қизларнинг калтакланиши видеоларини Интернетга жойлаштирган гуруҳ қўлга олинди.

Қирғизистон Ички ишлар вазирлигининг билдиришича, қўлга олинган уч қирғиз йигит Москва полицияси томонидан тергов қилинмоқда.

Февраль ойининг ўрталарида ўзларини “Патриот”, деб атаган мазкур гуруҳ қирғизистонлик икки нафар қизни бошқа миллатга мансуб йигитлар билан юргани учун калтаклаган ва бу тўғридаги видлеони Интернетга жойлаштирган.

Аввалроқ Москвада ўзбек йигити билан севишиб юрган қирғиз қиз ўзларини “Патриот”, деб атовчилар томонидан калтаклангани тўғрисидаги видеолар ҳам Интернетда пайдо бўлган эди.

XS
SM
MD
LG