Линклар

Москвада миллатчилар ўзбек муҳожири 4 ёшли қизни ўлдирганига ғазаб билдирди


Рус миллатчилар ҳаракати лидерларидан бири Дмитрий Дёмушкин.

Рус миллатчилар ҳаракати лидерларидан бири Дмитрий Дёмушкин.

Москванинг “Октябрское поле” метро бекати олдида 1 март куни ўнлаб одамлар ўзбекистонлик 39 ёшли муҳожир Гулчеҳра Бобоқулова ўзи энагалик қилган 4 ёшли қизни ўлдирганига ғазаб билдирди.

Айрим одамлар бу жойга 4 ёшли қизалоқ хотирасини ёдга олиб, гуллар ва юмшоқ ўйинчоқлар келтирди.

Махсус уюштирилмагани айтилаётган мазкур акцияда радикал ҳаракатлар аъзолари ҳам иштирок этган. Улар ҳукуматдан мигрантларга нисбатан кескин чоралар кўришни талаб қилмоқда. Қизалоқ хотирасини ёд этиш учун келганлар орасида миллатчилар ҳаракати лидерларидан бири Дмитрий Дёмушкин ҳам бўлган.

29 февраль куни Москвадаги “Октябрьское поле” метро бекати ёнида ёш боланинг танасидан жудо қилинган калласини кўтариб, “Аллоҳу Акбар!” деб бақириб юрган қора қийимдаги аёл полиция томонидан ҳибс этилганди. Ўзбекистонлик 39 ёшли муҳожир Гулчеҳра Бобоқулова экани айтилаётган бу аёл ҳозирда суд-психиатрия экспертизасидан ўтказилмоқда.

“Московский комсомолец” газетасининг ҳуқуқ –тартибот тузилмаларидаги манбага таяниб билдиришича, қизалоқ ўлимида гумонланаётган аёл шизофрениянинг оғир шакли билан оғриган ва Ўзбекистондаги доимий яшаш жойида руҳий касалликлар шифохонаси рўйхатида турган.

XS
SM
MD
LG