Линклар

logo-print

АҚШ: Сурияда сўнгги 24 соат ичида сулҳ битими сезиларли даражада бузилмади


Вайроналар олдида ўтирган суриялик аёл.

Вайроналар олдида ўтирган суриялик аёл.

Қўшма Штатлар Сурияда сўнгги 24 соат давомида сулҳ битими сезиларли даражада бузилгани тўғрисида ҳеч қандай маълумотларга эга эмас. Бу ҳақда сешанба куни Давлат департаменти матбуот котиби Жон Кирби маълум қилди.

“Дастлабки натижалар тинчлик ўрнатилишига умид уйғотмоқда”, деди Кирби АҚШ ва Россия ўртасида 27 февралда кучга кирган Суриядаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш битимини шарҳлар экан.

Аввалроқ Россия сўнгги 24 соат ичида Сурияда 15 маротаба сулҳ битими шартлари бузилгани ҳақида баёнот тарқатган эди. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Туркия “террорчи ташкилотларни таъминлаётгани”ни иддао қилиб, Туркия-Сурия чегарасини ёпишни талаб қилди.

БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили Стаффан де Мистура сешанба куни мазкур мамлакатда барқарорликни тиклаш бўйича музокаралар 9 мартга қолдирилганини билдирди. Мистура бундан мақсад томонларнинг ўқ отишни тўхтатиш режимига кўникиб олишига имконият яратиш бўлганини таъкидлади.

Президент Башар Ассад эса сулҳ битими амалда қолиши учун бор имкониятларни ишга солишини айтди. Ассад қуролларни топширган мухолифалари “тўла авф этилиши”га ваъда берди.

XS
SM
MD
LG