Линклар

Туғилган куни арафасида Горбачев Москвада ўзининг янги “Ҳаётдаги Горбачев” деган китоби тақдимотини ўтказди. Китобга унинг интервьюлари, хатлари ва бошқа ҳужжатлар жамланган.

Китоби тақдимоти маросимида Горбачев, “агар 1991 йилдан кейин ҳам давлат тепасида қолсам, ҳар қандай шок терапиясидан қочган, ислоҳотларни эволюцион тарзда ўтказган бўлар эдим”, деган фикрни билдирди.

Михаил Горбачев 1990 йилнинг 15 мартида СССР президенти лавозимига сайланган эди.

Горбачев даврида Совет қўшини Афғонистондан олиб чиқилди, “совуқ уруш” тугатилди, Коммунистик партия мафкурасига барҳам берилди.

XS
SM
MD
LG