Линклар

2016 йилнинг 1 мартида АҚШ президенти лавозими учун бирламчи сайловлар бирданига 12 та штатда, шу жумладан Техас ва Жоржия каби улкан штатларда бўлиб ўтди.

Бундан олдинги сайлов кампаниялари тажрибасига таяниб фикр билдирган таҳлилчиларга кўра, “суперсешанба” натижалари жорий йил ноябрида ўтадиган сайловда президентликка айнан кимлар даъвогар бўлишини аниқлаб беради.

“Суперсешанба”нинг дастлабки натижаларига қараганда, АҚШ президенти лавозимига номзодликка даъвогарлар орасида Республикачилар партиясидан Дональд Трамп ҳамда Демократлар партиясидан Хиллари Клинтонлар сайловолди пойгасида илғорликни қўлга киритган.

Сенатор Трамп 6 та штатда ўтказилган бирламчи сайловда ғолибликни қўлга киритди.

АҚШ собиқ Давлат котиби Клинтон эса, 7 та штатда ютди.

XS
SM
MD
LG