Линклар

logo-print

Тошкентдаги йўл хизмати ташкилотлари нима иш қилиши кераклиги маълум бўлди


Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги йўл

Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги йўл

Ўзбекистондаги баъзи сайтлар Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов 26 февралда Тошкент шаҳар кўчаларидан фойдаланиш тартибини тасдиқлагани тўғрисида хабар қилди.

Айтилишича, пойтахт ҳокими имзолаган ҳужжати билан Тошкент шаҳар кўчаларида транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида йўл хизмати ташкилотлари йўлларни ва йўл иншоотларини соз ҳолда сақлаш, қишда қисқа вақтда қордан тозалаш ва музламаларнинг олдини олиш учун тегишли чоралар кўриши шарт эканлигини белгилаб қўйган.

Йўл хизмати ташкилотлари шу пайтгача нима билан машғул бўлгани тўғрисида хабарда маълумот берилмаган.

Раҳмонбек Усмонов тасдиқлаган тартибга биноан, Тошкент шаҳар кўчаларидан фойдаланувчилар кўчалардан ўтиш, муттасил, йил давомида, хавфсиз ва қулай шароитларда ҳаракатланиш, ҳаракатланишнинг йўл шароитлари тўғрисида тезкор ахборот олиш, кўчалардаги носозликлар туфайли етказилган зарарни белгиланган тартибда ундириб олиш ҳуқуқларига эга.

XS
SM
MD
LG