Линклар

Россия прокурори суддан украиналик ҳарбий хизматчи Надежда Савченкони Россия давлат телерадиокомпанияси (ВГТРК) журналистининг ўлимида айбдор, деб топишни, уни 23 йилга озодликдан маҳрум қилишни ҳамда 100 минг рублли жаримага тортишни сўради.

Свобода радиоси мухбирига кўра, прокурор ўз сўровини Савченконинг “жиноятни амалга оширишда фаол иштирок этгани”билан изоҳлаган.

Савченко Россия ҳудудига ноқонуний кириш ва 2014 йилда Украина шарқида икки россиялик журналистнинг ўлдирилишига алоқадорликда айбланмоқда. Учувчи айбловни инкор қилиб келади.

Учувчининг адвокатлари эса журналистлар ўлдирилган кезда Савченко россияпараст сепаратчи гуруҳлар қўлида ҳибсда бўлгани ва айнан улар томонидан Россияга олиб ўтилганини тасдиқловчи далиллар борлигини айтмоқда.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар ва Ғарб ҳукуматлари учувчини озод қилиш бўйича Киев сўровини қувватлашини билдирган.

34 яшар учувчи аёл аянчли тақдири ва Россия қамоқхонасидаги матонати учун Украинада миллий қаҳрамонга айланган.

XS
SM
MD
LG