Линклар

logo-print

«За рулем» автожурнали Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган Ravon R2 автомобили нархларини эълон қилди.

Айтилишича, Ravon R2 - Elegant модели нархи 469 минг рублдан (тақрибан 6,5 минг АҚШ доллари) бошланади.

Мазкур моделда олдинги версияларга қўшимча равишда хавфсизлик ёстиқчлари, олти карнайли аудиотизим, эшикларга электр ойна кўтаргичлар ўрнатилган, олдинги ўриндиқлар иситилади.

Spark'нинг Optimum AT версияси нархи 439 минг рублдан (6 минг доллар атрофида) бошланади. Модель тўртта хавфсизлик ёстиқчаси, эшикларни тамбалаш тугмалари, пассив сигнализация, борт компьютери, кондиционер ва бошқа мосламалар билан таъминланган.

Автомобилнинг 1,25 литрли, 4 цилиндрли, 85,5 от кучига эга моторли (минимал комплектация) Comfort AT модели нархи эса, 369 минг рублдан (тақрибан 5 минг доллар) бошланади.

XS
SM
MD
LG