Линклар

logo-print

Бу ҳақда хабар қилган Туркманистон телеканалларига кўра, президент Қурбонғули Бердимуҳаммедов Миллий хавфсизлик вазири лавозимига шу пайтгача Божхона хизматини бошқариб келган Доврангелди Байрамовни тайинлаган.

Вазирликни бошқариб келган Гойчигелди Хўжабердиев “саломатлиги ночорлиги” туфайли бўшатилган.

Дунё бозорида нефть ва газ нархи кескин тушиб кетиши оқибатида Туркманистонда иқтисодий бўҳрон ҳукм сурмоқда. Олдинроқ президент Бердимуҳаммедов бошқа бир қатор амалдорларни ишдан бўшатган эди.

Ўтган ойда президент маъмурияти бошлиғи Полвон Тоғаев коррупцияда айбланиб ишдан ҳайдалган эди.

XS
SM
MD
LG