Линклар

logo-print

Араб давлатлари Ҳизбуллоҳ гуруҳини террорчи ташкилот, деб эълон қилди


Ливандаги Ҳизбуллоҳ гуруҳи жангарилари.

Ливандаги Ҳизбуллоҳ гуруҳи жангарилари.

Араб давлатлари лигаси ички ишлар вазирлари Ҳизбуллоҳ радикал гуруҳини террорчи ташкилот деб тан олиш учун овоз бердилар, дея хабар қилади Би-Би-Си.

Аввалроқ бу каби қарорни Форс қўлтиғидаги Араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши қабул қилганди.

Ҳизбуллоҳни террорчи ташкилот ўлароқ тан олиш овозга қўйилган мажлисни Ливан ва Ироқ ички ишлар вазирлари норозилик ифодаси сифатида тарк этганлар.

Форс қўлтиғидаги мамлакатлар Ливандаги асосий сиёсий кучлардан бири ва Сурия президенти Башар Ассаднинг ҳарбий иттифоқчиси бўлган Ҳизбуллоҳ гуруҳига босим ўтказиб келадилар.

Форс қўлтиғидаги Араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши бу гуруҳни кўрфаз мамлакатларида ёшларни террор хуружларига жалб қилаётганликда айблаб келади.

Февраль ойида Саудий Арабистони Ливан армиясини молиялаштиришдан бош тортган. Аввалроқ Ар-Риёд бунинг учун 3 миллиард доллар сарф қилиши мумкинлиги тахмин қилинганди.

XS
SM
MD
LG