Линклар

logo-print

Обама Россияга қарши санкциялар муддатини 1 йилга узайтирди


АҚШ президенти Барак Обама.

АҚШ президенти Барак Обама.

АҚШ президенти Барак Обама Украинадаги воқеалар туфайли Россияга нисбатан жорий этилган санкциялар муддатини бир йилга узайтирди.

Чоршанба куни Оқ уй тарафидан тарқатилган баёнотда “Украинада демократик жараёнлар ва институтларни қўпориш билан шуғулланаётган шахсларнинг хатти-ҳаракати ва сиёсати мамлакат тинчлиги, хавфсизлиги, барқарорлиги, суверенитети ва ҳудуд яхлитлигига хавф солаётгани айтилади. Шунингдек, баёнотда юзага келган вазият АҚШ миллий хавфсизлиги ва ташқи сиёсати учун фавқулодда таҳдид туғдираётгани ҳам қайд этилади.

Шундан келиб чиққан ҳолда, АҚШ президенти 2014 йилда имзоланган 13660-фармонга мувофиқ, Россияга нисбатан киритилган санкциялар режимини давом эттиришга қарор қилган. Санкциялар муҳлати 2017 йил 6 мартигача узайтирилган.

Бу ҳужжатдан ташқари, Обама 2014 йилда Украинадаги вазият ва Қрим яриморолининг Россия томонидан аннексия қилиниши билан боғлиқ равишда яна учта фармойиш имзолаганди.

XS
SM
MD
LG